Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётнинг либераллашувига ва аҳоли турмуш даражасининг ошишига хизмат қилаётгани, жумладан илм-фан ва инновацияларнинг ривожлантиришни давлат сиёсатининг устувор вазифаси этиб этиб белгилангани ҳақида фикр юритилади.

Шунингдек, 2017 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилганидан бери амалга оширилган ишлар, уларнинг иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти, илмий ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш, хусусан ёшларнинг илмий ғояларини қўллаб-қувватлаш, илмий соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига урғу берилган. Инновацион ғоялар ва технологияларни ривожлантириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, технологиялар трансфери, Ўзбекистонда пандемия оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилган.

“IN ME” журнали “Stroomi B.V.» компанияси томонидан таъсис этилган бўлиб, ҳозирги кунда “Stroomi B.V.» Европа Иттифоқи мамлакатларидаги 11 мингдан зиёд ташкилот, компания, тадқиқот институтлари, молиявий ташкилотларини тарғиботи, жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш йўналишида хизматлар кўрсатиб келмоқда. «Innovation Media» журнали Нидерландиядаги элчихоналар, ҳукумат ва халқаро тузилмалар, бизнес, логистика, транспорт, қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат кластерлари, қайта тикланувчи энергетика соҳаси учун технологиялар ишлаб чиқарувчи компаниялар, стартаплар ҳақида мақолалар чоп этади.