Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси доценти, рассом Чори Бекмиров ва ўн нафар рассом шогирдларининг турли йилларда ишланган ижод намуналари тақдим қилинган. Ушбу кафедрада Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, профессор, доцент, ўқитувчилар фаолият юритади.
Экспозициядан ўрин олган турли мавзулардаги 50 дан ортиқ ижод намуналарида меҳр билан чизилган замондошлари портретлари, йил фасллари манзаралари, тарихий шаҳарларнинг меъморий ёдгорликлари, композиция, миниатюралар, ҳаёт фалсафаси санъат мухлисларини бефарқ қолдирмайди.
Ҳасан Абдуназаров