«Nike»компанияси ўтган йили ўзининг тарихидаги энг мукаммал кроссовкалардан бирини сотувга чиқарди. Бу кроссовкаAdapt ВВ 2.0 деб номланиб, унинг боғичи оёққа мосланиб боғланиш хусусиятига эга.

Кроссовка смартфон орқали Bluetoothʼдан бошқарилади ва унинг ён томонидаги рангларни ўзгартириш ҳам мумкин.

Кроссовканинг 2019 йилги версияси 350 доллардан сотилган бўлса, 2020 йили февралдан янги версияси 400 доллардан сотувга чиқарилган. Ҳозирда «Nike»нинг бу кроссовкасини 500 доллар атрофида бўлган нархда харид қилиш мумкин, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати.