Шунингдек, мажлисда енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама этилди.

Муҳокама жараёнида сенаторлар, қўмита экспертлари, маҳаллий Кенгашларнинг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари, вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга кўра, никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўладиган ҳолатлар бекор қилиняпти.

Никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг никоҳни расмийлаштириш тартибини белгилаш кўзда тутиляпти.

Шу билан бирга, мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонун ҳам муҳокама этилди.

Ҳар иккала қонунга киритилаётган ўзгартишлар юзасидан иштирокчилар ўзларининг бир қатор таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Бундан ташқари, енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан Ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари соҳа мутахассислари иштирокида кўриб чиқилди.

Кўрилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.