Рашид Маликовнинг “Бадиий филм режиссорлиги” йўналишига ихтисослашган устахонасида қорақалпоғистонлик абитуриентларнинг асосий қисмига таълим берилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, уларнинг айримлари “Операторлик”, “Драматургия” ва “Продюсерлик” йўналишлари бўйича таҳсил олади.
Ушбу дастурдан кўзланган мақсад қорақалпоқ миллий киносини ривожлантириш ва “Қорақалпоқфиьлм” киностудиясини ёш ва истиқболли кадрлар билан таъминлашдан иборат.