Музработ тумани “Юртим жамоли” маҳалласида жойлашган “Бешқўтон файз қурилиш инвест” МЧЖнинг маъмурий биноси ичидаги сейфдан 4 миллион 200 минг сўм пулларни номаълум шахс ўғирлаб кетди. Корхона раҳбари бу ҳақида тезда туман Ички ишлар бўлимига хабар берди. ИИБ ходимлари томонидан кўрилган чоралардан сўнг, ўғри бинонинг орқа томонида жойлашган дераза орқали кирганлиги маълум бўлди.
Суриштирувлар давомида бу ишни шу корхонанинг ғишт заводида ишчи бўлиб ишлайдиган А.С. содир этгани ойдинлашди. Бунгача ҳам у ушбу МЧЖ ҳудудига ғайриқонуний равишда кириб, 2 миллион 800 минг сўмлик 1 дона сув насосини ўғирлаб кетганлиги аниқланди. Ашёвий далиллар олингач, А.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.