Бу ҳақда Стокгольмдаги Швеция Қироллик Фанлар Академиясининг Нобель қўмитаси маълум қилди.
Аспе, Клаузер ва Зайлингер квант механикасидаги тадқиқотлари, хусусан, чалкаш фотонлар устида тажрибалар, Белл тенгсизликларининг бузилишини аниқлаш ва квант ахборот фани соҳасидаги кашфиётлари учун ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилди.
Уларнинг ҳар бири квант чалкашликларининг таъсирини тавсифлашга ҳисса қўшди. Қачонлардир бир хил тизимнинг бир қисми бўлган зарралар, ҳатто, узоқ масофаларда ҳам, бир-биридан бир неча километр масофада ҳам ўзаро алоқа қилишда давом этади. Ушбу соҳадаги билимлар бугунги кунда ўта тезкор квант компютерларини ишлаб чиқиш учун жуда долзарбдир, дейилади ria.ru сайтида.