Нодирбек бугун Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича нуфузли "WR Chess Masters" турнирида 2-тур ўйинини ўтказади.

Кеча мусобақанинг 1-тури доирасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган Ян Непомняшийга қарши қора доналарда ўйин ўтказди ва дурангга эришди. 

Бугун мусобақада 2-тур учрашувлари ўтказилади. Нодирбек бугун яна бир россиялик гроссмейстер Андрей Есипенкога қарши оқ доналарда ўйнайди.