Шу йилнинг 29 май - 9 июнь кунлари Норвегиянинг Ставангер шаҳрида ташкил этиладиган турнирда ҳамюртимиз билан бир қаторда дунёнинг энг номдор шахматчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Жумладан, Магнус Карлсен, Алиризо Фируджа, Хикару Накамура, Аниш Гири, Уэсли Со, Фабиано Каруана, Шахриёр Мамедьяров, Гукеш Доммараджу ва Арьян Тари ҳам Нодирбек сингари ғолиблик учун дона суради.