31 давлатдан 80 нафар шахматчи иштирок этган мусобақа швейцарча тизими бўйича 9 турдан иборат бўлди.

Турнирда Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Ҳумоюн Бекмуротовлар ҳимоя қилди.

Мусобақа якунларига кўра, 7 очко тўплаган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди, – дейилади Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.