Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов, филология фанлари доктори, доцент Дилнавоз Юсупова, филология бўйича фалсафа доктори Олимжон Давлатовлар томонидан яратилган янги “Навоийшунослик” дарслиги барча нофилологик йўналишларда таълим олаётган талабалар учун  яхши қўлланма бўла олади. 

Китобда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳамда асарлари поетикаси билан боғлиқ энг муҳим маълумотлар қамраб олинган. 

Шунингдек, дарслик навоийшуносликда қўлга киритилган энг сўнгги ютуқларни ўзида акс эттирганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. У 3000 нусхада “Академнашр” нашриёти томонидан чоп этилди. 

Бугуннинг замонавий ёшлари дунёқарашига миллийлик ва инсонпарварликнинг сингишида ўзбек мумтоз адабиёти, хусусан ҳазрат Навоий ижодининг ўрни беқиёс. Ушбу дарслик ҳар бир талабага Навоий меросидан баҳраманд бўлишга, уни яқиндан тушунишга кўмаклашади.