Чемпионатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва мамлакатимизнинг барча вилоятларидан футболчилар иштирок этди. Финал турнирида 6 та жамоа қатнашди.

Айтилишича, ногирон-ампутантлар ўртасидаги футбол ўйини қоидаларининг ўзига хос хусусиятлари бор. Футбол майдонининг ўлчами одатдагидан фарқли равишда 60х40 метрни ташкил этади. Учрашув танаффус билан 20 дақиқадан 2 тайм давом этади.

Дарвозабоннинг ҳаракати дарвозабон майдони билан чекланади, дарвозабон жарима чизиғидан ташқарига чиқа олмайди. Бундай ҳолда, ўйинчиларга қўлтиқ таёқ ёки оёқнинг ампутация қилинган қисми билан ўйнашга рухсат берилмайди, бу қоидаларни бузиш ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, 16 сентябрь куни бўлиб ўтган кўргазмали ўйинда энг кучли футболчилар икки жамоага: Ўзбекистон 1- ва 2-рақамли терма жамоаларига бўлиниб, ўзаро муносиб ўйин кўрсатган. Ўйиннинг савияси ва сифати асосий таркибнинг устунлигини кўрсатди. Ўзбекистон 1-рақамли терма жамоаси иккинчи жамоани 9:1 ҳисобида “мағлуб этди”.

Бу билан футболчилар Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тўлиқ тайёрлигини кўрсатган.Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотлар ўтказиш ва об-ҳавога мослашиш учун 23 сентябрь куни Туркияга етиб боради. Жамоа жиддий гуруҳга тушган, улар орасида Польшава Испания жамоалари ҳам бор. Польша бўлажак жаҳон чемпионати фаворити бўлса-да, Ўзбекистон терма жамоаси беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.