Роппа роса бир ой аввал, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймовага мурожаат қилган фуқаро, аризасида ўзи II гуруҳ ногирони эканлиги ва оила аъзолари билан авария ҳолатидаги турар-жойда яшаётганлигини ёзган эди.
Мазкур мурожаат Омбудсман вакили З.Реймованинг назоратига олингач, Нукус шаҳрининг иккинчи сектори раҳбари ёрдамида фуқаронинг турар-жойи қайта қуриб берилди. Барча шароитларга эга бўлган кенг, ёруғ ва шинам хонадонлар ўз эгаларига топширилди, деб хабар беради Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати.