Ярмаркада ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади. Тадбир доирасида сайёр қабуллар ва таниқли санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Мазкур хабар орқали ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирилади.

Хабарда, шунингдек, тадбир ўтказиладиган манзил Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 3А-уй («ECOBOZOR» савдо мажмуаси), вақти ва санаси эса 6 ноябрь соат 10.00 дан 17.00 гача эканлиги кўрсатилган.