“Нуртепа” ва “Қоратепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган хайрия тадбирларида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
— Абдували Мирзахаловнинг уйига борганимизда, инсон матонати чексиз эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик, — дейди тадбирда иштирок этган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Д. Усманов. — Бир оилада 3 нафар имконияти чекланган инсон яшайди. Шунингдек, Абдували ота яна бир етим болани тарбия қилмоқда. Фондимиз мазкур оилага тикув машинасини совға қилди. Шунингдек, фонд республика бошқаруви номидан бир марталик моддий ёрдам ҳам ажратилди. Келгусида Абдували отанинг “иссиқ-совуғи”дан доимий равишда хабар олиб туришга келишиб олдик.
Наманган туманида ташкил этилган хайрия тадбирлари давомида 10 нафардан зиёд имконияти чекланган юртдошларимизга озиқ-овқат ва кийим-кечак маҳсулотлари тарқатилди, деб хабар беради “Маҳалла” фонди матбуот хизмати.