Шундай қонун бузилиши ҳолати юзасидан Aндижон вилояти Интеллектуал мулк ҳимояси марказига “AКМAЛ ФAРМ МЕДИКAЛ” МЧЖ томонидан мурожаат қилинди.

Маълум бўлишича, Избоскан туманида рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқбузар “A.Ф.М.” МЧЖ номи “AКМAЛ ФAРМ МЕДИКAЛ” МЧЖ номига айнан ўхшаш экан. Бу эса икки фирма манфаати тўқнашувини англатади.

— Мурожаат ўрганилганда ҳақиқатан ҳам Избоскан туманида 2020 йили рўйхатдан ўтказилган “A.Ф.М.” МЧЖ Aндижон вилоятида 1994 йилдан бери фаолият юритувчи, асл ҳуқуқ эгаси “AКМAЛ ФAРМ МЕДИКAЛ” МЧЖ номига айнан ўхшаши, дўкон пештоқида фирма номидан товар белгиси сифатида фойдаланилгани аниқланди, — дейди Aндижон вилояти Интеллектуал мулк ҳимояси маркази раҳбари Муроджон Жалолдинов. —Фуқаролик кодексининг 1098-моддасига биноан юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаш бўлса, рўйхатга олиниши мумкин эмас. Бу эса ҳуқуқбузар “A.Ф.М.” МЧЖ фирма номидан товар белгисида фойдаланиши орқали “AКМAЛ ФAРМ МЕДИКAЛ” МЧЖ манфаатларига путур етказганини англатади.

Мурожаат асосида Aндижон вилояти Интеллектуал мулк ҳимояси маркази томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Натижада суд тартибида жарима ундирилиб, ҳуқуқбузар фирма номи ва хизмат кўрсатиш белгиси ўзгартирилди, дейилади Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати хабарида.