Картошка касаллиги

Бу касалликни асосан картошка таёқчалари бактерияси келтириб чиқаради. Ушбу бактериянинг таёқчалари у ёки бу миқдорда ҳавода, унда ва бошқа хом ашёларда бўлиши мумкин. Нон пиширилган пайтда бу бактерияларнинг споралари ўлмасдан қолса, қулай шароит яратилган пайтда ривожланиб касалликни вужудга келтиради.

Картошка касаллиги билан касалланган нонларнинг мағзида ёпишқоқ, шилимшиқ суюқлик пайдо бўлиб, нонга ёқимсиз таъм ва ҳид беради.

Юқори нордонликка эга бўлган нонлар, масалан, жавдар нонларида бу касаллик учрамайди. Картошка касаллиги асосан буғдой нонларида кузатилади. 35-40 даражадаги ҳарорат бу касалликни ривожланиши учун қулай шароит ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бу касаллик кўпроқ ёз пайтида учраб туради. Бу касаллик билан касалланган нонлар истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

Моғрланиш касаллиги

Бу касаллик ҳам нонларда тез-тез учраб туради. Моғорланишни келтириб чиқарувчи бактерияларнинг картошка касаллигининг кўзғатувчиларидан фарқи шуки, моғорларнинг споралари нон пиширишда батамом ўлади. Аммо нонларни сақлаш жараёнида уларда пайдо бўладиган микроорганизмлар таъсирида вужудга келади. Моғор бактериялари билан касалланган нонларнинг юза қисмда ҳар хил доғлар пайдо бўлади.

Қобиқлари силлиқ бўлиши нонни маълум даражада моғорланишдан сақлайди. Нон юзасида ёриқларнинг пайдо бўлиши эса моғорланиш жараёнини тезлатади. Ноннинг моғорланишига таъсир қиладиган асосий омил бу хоналардаги ҳавонинг ҳарорати юқори бўлиши (25- 30 °С),  нисбий намлиги 70 фоиздан юқори бўлиши ва санитария-гигиена ҳолати ҳисобланади.

Нон сақланаётган жойларда санитария ҳолатини, тозаликни таъминлаш нонларни моғорланишдан сақлайди.