Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Нонисангил” маҳалласи аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жуда қулай имкониятларга эга. Ҳудуд балиқчиликка ихтисослашган.
Бугунги кунда "Обод қишлоқ" дастури бўйича маҳаллада олиб борилган катта ҳажмда ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳар бир фуқаронинг юзида қувонч, қалбида шукроналик уйғотади.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан “Нонисангил” маҳалласида "Бир маҳалла бир маҳсулот" мавзусида амалий тадбир бўлиб ўтди. Унда қайта чирой очган обод кўчалар, сариштали-файзли хонадонлар, маҳалланинг ўсиш драйвери – балиқчиликка оид кўргазмалар ташкил этилди.