Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T.C.” МЧЖнинг “Яккатут” МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони сотувчиси Н.М. умумий баҳоси 50,4 млн сўмлик қалбаки акциз маркали турли номдаги жами 1 198 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Қўнғирот ва Тахтакўпир тумани бўлимлари ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.А. ва Р.М. “Әдебият” ОФЙ ва “Ғарезизлик” МФЙ ҳудудларидаги савдо дўконларда жами 892 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 820 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.