Ўтказилган назорат тадбирларида давомида 3 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний равишда лескали тўр ёрдамида балиқ овлаётгани аниқланди.
Ҳуқуқбузарлар С.Т, Д.А ва У.Б. ларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси, 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 16.005.000. сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман судига юборилди. Ноқонуний балиқ овидаги 1 дона резинали қайиқ ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунига қадар вақтинча олиб қўйилди.