Маълум қилинишича, Навоий вилояти Конимех туманида ўтказилган тадбир давомида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахсга тегишли “Оникс” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилган.

Текширув жараёнида автомашина юкхонасидан 5,6 мм калибрли, отиш учун яроқли бўлган 500 дона патрон аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахснинг яшаш хонадонидан ҳам ноқонуний сақланаётган 5,6 мм калибрли 600 дона патрон ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ суриштирув ишлари олиб борилмоқда.