Жумладан, Боғот тумани деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.О. фуқаро М.га 4 200 АҚШ долларини 46,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бекобод шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғалланиб келган (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) А.Р. фуқаро Р.га 3 550 АҚШ долларини 39,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бухоро шаҳар савдо мажмуаси атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланган (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) У.Я. фуқаро Д.га 220 минг Россия рублини 38,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.