Гуллар фестивали асосий тадбирлари бўлиб ўтадиган Наманган марказидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Норин тумани ер участкасида туманнинг ўзига хос тимсолларини акс этувчи этувчи Норин дарёси ва унинг бўйидаги гуллар экспозицияси ўрин олган.

Бу ерда Шафран, Салвия, Зина, Бегоня, Вирбиня, Баргитомоша, Катакактус, Рудбинка, Эсмералда, Календула, кора ва кўк райҳон, мини атиргул, Герань каби 20 дан ортиқ турдаги 100 минг туп гуллар, шакл бериладиган арча экилмоқда. 

Электр мутахассислари тунги ёритиш бўйича ишламоқда. Гулларни доимий сақлаб туриш мақсадида сув идиш ва сув насос ўрнатилди. 

70 нафар ишчи ходимлари халқимиз ва меҳмонларга манзур бўладиган гуллар экспозицияси устида астойдил ишламоқдалар. Бу ҳақида Наманган вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.