Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Норин туман бўлими иш юритувига олинган. Алимент маблағини ўз вақтида тўламай келган қарздор юзасидан давлат ижрочиси томонидан тегишли ташкилотларга яшаш манзили ва ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар юзасидан сўровномалар юборилади. Олинган жавоб хатларига кўра қарздорнинг яшаш манзили аниқланади. Бироқ, кўздан кечириш далолатномаларига кўра ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжудлиги аниқланмайди. Қарздорни яшаш манзилидан топиш имкони бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг туман бўлими қидирув бўлими ходимлари ва давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тадбир мобайнида қарздор ота топилди. Шу билан бир қаторда ундан шу кунга қадар фарзандлари моддий таъминотидан бўлган салкам 20 млн сўм алимент қарздорлиги ундириб берилди.
Бобур Сайдуллаев,
МИБ Норин туман бўлими бошлиғи ўринбосари