Барча шароитларга эга ушбу бокс залининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда Норин тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этди.

Умумий қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмни ташкил этувчи ушбу залда ринг ва спортчилар учун махсус тренажёр хонаси қуриб битказилди. Зарур спорт инвентарлари билан жиҳозланди. Маҳоратли боксчиларни тайёрлашга мўлжалланган бокс залида 4 нафар мураббий қўл остида 200 нафарга яқин норинлик ёшлар бокснинг сир-асрорларини ўрганиши кутилмоқда.