Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, норвегиялик спортчилар норасмий умумжамоа мусобақаларида анчадан буён биринчиликни қўлдан бермай келяпти. Уларнинг 11 кунда қўлга киритган медаллари сони 26 тага етди. Бу медалларнинг 12 таси олтин, 7 таси кумуш ва яна 7 таси бронза.

Германиялик спортчилар ҳозирча иккинчи ўринни банд қилиб турибди. Немис спортчилари  9 та олтин, 6 та кумуш ҳамда  3 та бронза медалга эгалик қилишяпти.

Мусобақаларнинг ўн биринчи куни АҚШ спортчилари биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни сақлаб қолишди. Бугунгача улар ҳисобида  8 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медаль бор.