Бу ҳақда Қироллик саройи хабарида маълум қилинди.
“Биз чуқур қайғу билан Қирол Ҳазрати олийлари Харальднинг вафот этганини эълон қиламиз. Қирол Харальд 28 август, жума куни соат 6:35 да Осло университети шифохонаси Rikshospitaletда тинчгина вафот этди”, дейилади хабарда.
Монархнинг соғлиғи сўнгги кунларда ёмонлашди, у шифохонада эди, унинг вазифасини валиаҳд шаҳзода Хокон бажариб турди, деб хабар
берди report.az.
Харальд V 1937 йил 21 февралда туғилган. У 1991 йилда отаси Улаф V вафотидан кейин тахтга ўтирди. Харальднинг вориси 53 ёшли валиаҳд шаҳзода Хокон ҳисобланади.