Пингвин қадимдан Норвегия гвардиясининг тимсоли ҳисобланади. Ушбу турнинг биринчи вакили ҳайвонот боғига бундан 110 йил олдин Эдвард Сальвесен исмли норвегиялик томонидан тақдим этилган.
Ўшандан буён Эдинбург парадида қатнашишдан олдин ҳайвонот боғига ташриф буюриш мамлакат посбонлари ўртасида анъанага айланган.
1972 йилда парад иштирокчилари рамзий маънода пингвинни “ўғил қилиб олишди” ва уни “фарзанд сифатида асраб олиш” ташаббускори Нильс Эгелен ва ўша пайтда Норвегия қироли бўлган Олаф V шарафига Нильс Олаф деб номлашди. Пингвиннинг авлодларига унинг унвонлари доимо мерос бўлиб ўтиб келаверади.
2005 йилда пингвин бош қўмондон унвонига сазовор бўлди. У намунали хулқи ва узоқ муддатли хизмати учун бир неча бор медаллар билан тақдирланган.
Нильс Олаф III 2008 йилда рицар унвонига сазовор бўлган. У юқори армия унвонини олган биринчи пингвин бўлди. Ушбу воқеа шарафига ҳайвонот боғида пингвиннинг бронза ҳайкали ўрнатилди. 2016 йилда Нильс Олаф бригада генерали лавозимига кўтарилди.
Penguins Rock хайрия ташкилотининг махсус маросимда пингвинга яна бир унвон берилди, деб хабар беради tengrinews.kz.