Республика бўйлаб 30 та манзил – Давлат хизматлари марказлари, маҳаллалар биноларида нотариуслар, “Юксалиш” УМҲ ва “Мадад” ННТ ходимлари фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришмоқда.
Фуқароларга Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан тайёрланган брошюралар, чўнтакка солиб юриладиган Конституция китобчалари, нотариал ҳаракатлар юзасидан флаерлар тарқатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш юзасидан ҳар йили 4 та акция ўтказилиб, ҳамкор ташкилотлар кўмагида минглаб фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб келинади.
Бепул ҳуқуқий маслаҳат акцияси вилоят марказлари ҳамда узоқ туманларда ташкил этилиб, асосий мақсад - аҳолини қийнаб келган муаммоларига юридик ечим топишга ёрдам беришдан иборатдир.