Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.С икки ёшли фарзанди Х.А билан Россия Федерацияси Жанубий Сахалин ўлкасида оғир аҳволда қолгани ҳақида мурожаат қилган.

Унга мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан зурур ёрдам кўрсатилиб, “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштириб берилди. Шунингдек, Новосибирск шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида оғир касалликка чалинган Э.Ага ҳам Ватанга қайтишга кўмаклашилди.

Улар 19 май куни Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар қилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати