Учрашув давомида Исроил томонига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти номидан "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" туркумига оид китоб-албомлар, шунингдек, 2020 йилда "Ўзбекистон миллий энсиклопедияси" давлат илмий нашриёти томонидан нашр этилган "Ўзбек тили имло луғати" совға қилинди. Орен Вайнберг совға қилинган китоблар учун самимий миннатдорлик билдирди.
Исроил томони қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти, шунингдек, Aлишер Навоий номидаги Миллий кутубхона билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирди.
Шу билан бирга, Исроил Миллий кутубхонаси маъмурияти фондда сақланаётган Ўзбекистоннинг маданий мероси билан боғлиқ ноёб нашрлар билан меҳмонларни таништирди. Хусусан, таниқли шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Aлишер Навоийнинг "Хамса" (Балх, 1829) асари ва буюк олим-астроном ва математик Мирзо Улуғбекнинг асосий илмий асарларидан бири бўлган "Юлдузлар жадвали" нусхалари намойиш этилди, дея хабар бермоқда “Ўзбекистон маданий мероси лойиҳаси” телеграмм канали ўз саҳифаларида.