Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг биохилмахилликни асраш ва кадастрни юритиш бўлими мутахассислари ҳамда "Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда 1 600 бош йўрға тувалоқ табиат қўйнига қўйиб юборилди.
"Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази"да кўпайтирилиб, парваришланган бу ноёб қушлар эндиликда ёввойи табиатда яшаш, ўзларининг озуқаларини топиш, йиртқич ҳайвонларни таниб олиш ва улардан ўзларини яшириш кўникмаларига эга бўладилар.
Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати