Бир неча нуфузли давлатлар ҳозирда ишлаб чиқилаётган коронавирусга қарши вакцинаснинг 1,3 миллиард дозасини сотиб олишга келишиб олди, дея хабар беради Bloomberg Airfinity таҳлилчиларининг тадқиқотига асосланиб.

Шундай қилиб, АҚШ ва Буюк Британия Sanofi и GlaxoSmithKline Plc, Япония эса Pfizer билан шартнома имзолади. Шунингдек баъзи Европа Иттифоқи мамлакатлари шартнома асосида дори воситаларининг катта партиясини сотиб олиш ниятида эканини билдирди.

Вируснинг янги турига қарши вакциналарнинг самарадорлиги ҳали исботланмаганига қарамай, уларнинг катта қисми аллақачон бой мамлакатлар орасида тарқатилган.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, дозалар ер юзидаги барча аҳоли учун етарли бўлмаслиги мумкин, қашшоқ давлатлар бундан азият чекади. Шунга ўхшаш вазият 2009 йилда, қудратли давлатлар чўчқа гриппига қарши вакцинани монополлаштирганда юз берганди.