Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг “Centrum Air” авиакомпанияси жорий йил 3 июль куни “Нукус – Оқтов – Нукус“ йўналиши бўйича янги мунтазам рейсни йўлга қўйди.
Янги рейснинг очилиши муносабати билан Оқтов халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Бош консулхона ва Мангистау вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ҳар ҳафта икки марта амалга ошириладиган мунтазам парвозлар Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ошишига, ўзаро ташрифлар сонининг кўпайишига, савдо-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.