Тамал тоши қўйиш маросимида экология соҳаси фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маълум қилинишича, хитойлик инвесторлар томонидан 80 миллион доллар инвестиция киритилиб, чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган мазкур завод ишга туширилади. Лойиҳа доирасида йилига 274 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндилар қайта ишланиб, 80 минг мегаватт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ушбу ва шу каби лойиҳалар натижасида республикада илк бор чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилишга ихтисослашган махсус экосаноат зонасини ташкил этиш кўзда тутилган.
Таъкидланишича, бундай лойиҳалар экологик муҳитни яхшилаш, маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга узоқ йиллар давомида хизмат қилади.