Мазкур тест синовларида шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон бўлаётаган аудиторияларнинг барчасида кузатув камералари ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан икки кун давомида ўтказилган тест синовларида қоида ва қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилмади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмлар қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган имтиёзли тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий

округ матбуот хизмати