Бирлашган Араб Амирликлари икки нафар янги астронавтлари исмларини маълум қилди, улардан бири аёл киши, дейди БАА бош вазири маълумотига таяниб ТАСС.

Янги астронавтлар Муҳаммад ал-Мулла ва Нура ал-Матруш 4 минг нафар номзод орасидан танлаб олинган. Улар тез орада NASA астронавтлар тайёрлаш дастурига қўшилишади. Нура ал-Матруш араб давлатларидаги илк аёл-астронавтга айланади.

2019 йил 25 сентябрида БААлик илк космонавт Хазаа ал-Мансурий экспедиция таркибида орбита станциясига учган эди.