Маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда қурилиш саноати ҳам жадал ривож топмоқда.

Хусусан, ҳозир Тошкент вилоятида ҳам кўплаб ана шундай маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослаштирилган корхоналарнинг сони йил сайин ортиб, сифатли ва бозорбоп бинокорлик материалларини ишлаб чиқариш муваффақиятли ўзлаштирилаяпти. Унда вилоятнинг барча ҳудудларидан 20 га яқин тадбиркорлик субъектлари ҳамда тармоқ корхоналарининг вакиллари қатнашмоқда. Улар томонидан 100 дан зиёд турдаги қурилиш техникалари, маҳсулотлар, турли саноат ускуналари ва жиҳозлар кўргазмаси намойиш этилаяпти.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шуҳрат Ҳакимов соҳада олиб борилаётган тизимли саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб, вилоятимизнинг турли манзиллари улкан қурилиш ва бунёдкорликлар марказига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.Тадбир давом этади.

Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати