Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг халқаро кузатувчиси Ернар Басбаев сайлов жараёнини кузатар экан, сайловчиларнинг мамнун кайфиятини эътироф этди.

– Сайлов участкамизда 1132 нафар сайловчи рўйхатга олинган ва улар бугунги Президент сайлови фаол қатнашяпти. 15:00 ҳолатига кўра, 956 нафар сайловчи овоз берди, бу сайловчиларнинг 84 фоизини ташкил этади, – дейди 5-сайлов участкаси раиси Шоира Қаршибоева.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
 “Янги Ўзбекистон” мухбири