Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган бешта муҳим ташаббус ҳамда давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари ижроси доирасида Тошкент вилоятида ҳам кенг кўламли, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Медиа-тур давомида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар ва Қуйи Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ишлари, хусусан, “Тошкент йўли” кўчасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйлар, ижтимоий-маиший объектлар, Қуйи Чирчиқ туманидаги Беруний МФЙда ташкил этилган 5 та муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган амалий лойиҳалар билан яқиндан танишилади.

Шунингдек, мазкур медиа-тур доирасида мутахассислар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Медиа-тур сўнгида ОАВда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ журналистлар Уюшма томонидан тақдирланди.