Жаҳон чемпионатида Россия, Польша, Литва, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларидан шашкачилар қатнашди.
Ўзбекистон терма жамоасидан 13 нафар спортчи, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оталиғидаги 77-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Садоқат Тулебоева ҳам иштирок этди.
Шашкачиларимиз жами 12 та, шундан 4 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Қувонарлиси, Садоқат Тулебоева 23 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида классик йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, рапид йўналишида эса бронза медали совриндори бўлди.