Фестивал давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт ўйинлари, дорбозлик ўйинлари, тасвирий санъат кўргазмалари, фолклор жамоаларининг чиқишлари, заргарлик кўргазмалари ва гала-концерт бўлиб ўтиши белгиланган.

Таъкидлаш керакки, асрлар оша тарихимизни, маданиятимизни ўзида мужассам этиб келаётган миллий ҳунармандчилигимиздан бири айнан Нурота каштачилигидир. Шунинг учун ҳам аждодларимиз меросини асраш ва қадрлаш мақсадида Нурота туманида ҳар йили "Сўзана ва кашта" фестивали ўтказилади.