Очилиш маросимида Сенатор, вилоят ҳокими К.Турсунов, туман ҳокими У.Халилов ҳамда вилоят (туман) сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими томонидан Нурота «Мурувват» уйидагиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида турли мавзудаги бадиий китоблар туҳфа қилинди.

Шундан сўнг, бу ерда яратилган шароитлар ва мурувват уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмалари билан танишди, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун: мазкур «Мурувват» эркаклар интернатда бугун 225 нафар 18 ёшдан юқори бўлган биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони ҳисобланган имконияти чекланганлар истиқомат қилади.