У ўн кундан кейин 30 ёшга тўлар эди.
Дастлабки тахминларга кўра, юракнинг тўхтаб қолиши ўлим сабаби бўлган. Бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмоқда.
Ойсултон Назарбоев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси ҳисобланади.
У собиқ давлат раҳбарининг тўнғич қизи Дарига Назарбоеванинг ўғлидир.
1990 йил 26 августда туғилган Ойсултон Остона(ҳозирги Нур-Султон) шаҳридаги узлуксиз таълим халқаро коллежи, сўнгра Австриядаги Америка халқаро мактабида таҳсил олган. 2010 йилда Сандхертсдаги Буюк Британия қироллик ҳарбий академиясини тамомлаган. 2012 йилда Қозоғистон мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармасида ишга кирган. У ерда бир йил хизмат қилган.
Австрияда ўқиши давомида «Адмира Ваккер» футбол клубида тўп сурган. 2006 йилда Қозоғистон биринчи лигасида пойтахт шарафини ҳимоя қилган «Рахат» жамоаси таркибида икки марта майдонга тушган. 2006 йилда футбол бўйича Европа ўсмирлар чемпионати саралаш турнирида иштирок этган. Бир қанча вақт Англиянинг «Портсмут» клуби таркибида ҳам ўйнаб кўрган.
У Англияда яшаб келаётган эди.