Ҳозирда Ғазо секторида фақат “Нахаль” пиёдалар бригадаси қолган, дейилади Reuters ва The Times of Israel хабарида. Ушбу тузилмага Нецарим йўлаги бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланишни таъминлаш вазифаси юклатилган, бу эса Исроил ҳарбийларига секторнинг шимолий ва марказий қисмларида рейдлар ўтказиш имконини беради.
The Jerusalem Postнинг ёзишича, ЦАХАЛ ҳарбий операциянинг фаол босқичи тугаганини маълум қилган. Нашр, шунингдек, қўшинларнинг олиб чиқилиши АҚШ Президенти Жо Байден ва Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ўртасидаги суҳбатдан кўп ўтмай содир бўлганини таъкидламоқда.
Аввалроқ Нетаняху гаровга олинганларни озод қилмасдан туриб, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш мумкин эмаслигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Президенти маъмурияти ҳам худди шундай позицияда, деб хабар беради mir24.tv.