“Исроил Ҳаниянинг ўлдирилиши ҳақида изоҳ беришдан бош тортган бўлса ҳам, дарҳол АҚШ расмийларига ўзи жавобгар эканлигини маълум қилди”, деб ёзди газета.
Газета манбаларига кўра, Оқ уй расмийлари ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг ўлимига ҳайрат ва ғазаб билан муносабатда бўлиб, буни Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришиш йўлидаги уринишлардаги жиддий муваффақиятсизлик сифатида кўришди, деб хабар беради ria.ru.
Ҳаниянинг ўлимидан олдин Америка расмийлари бу борада муваффақиятга эришаётганига ишонишган, деб таъкидлайди The Washington Post.
Аввалроқ Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Эроннинг янги Президенти инаугурациясида иштирок этиш учун келган Ҳания Теҳрондаги қароргоҳига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.