Аҳоли бу ерга кўчиб кела бошлагач, инфратузилма объектларига эҳтиёж сеза бошлаган бўлса, аҳоли томонидан энг кўп мурожаат мактабгача таълим ташкилотини қуриш, шу ерлик болажонлар учун замонавий шароитлар яратиш бўйича бўлган.
4 миллиард 13 миллион сўм маблағ эвазига 120 ўринли 2 қаватдан иборат мактабгача таълим ташкилоти янгидан иш бошлади. Бугун “Ёшлик” аҳоли манзилидаги ота-оналарнинг, аёлларнинг қувончи чексиз.
Ҳудуд 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб ички тупроқ йўллар шағаллаштирилди, тоза ичимлик суви тортилди. Шунингдек, электр энергияси яхшиланиб, пиёдалар йўлакчаси ва тунги ёритгичлар ўрнатилди. Буларнинг барчаси халқимизнинг розилиги ва фаровонлиги йўлида олиб борилаётган эзгу ишлардир.