Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Бунга кўра, ҳар бир маҳалла кесимида жисмоний шахслар томонидан тўланган мол-мулк ва ер солиғининг 10 фоизи ҳисобидан “Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси”га ўтказилган маблағлар ва амалга оширилган харажатларни кузатиб бориш имконияти яратилди.

Жумладан, ҳар бир маҳалла кесимида:

— жамғармага йўналтирилган маблағлар;

— амалга оширилган харажатлар миқдори ва йўналишлари;

— жамғармадаги мавжуд қолдиқ маблағлар тўғрисида маълумотлар билан танишиш имконияти яратилди.