Тадбирда ўқувчиларга институт ходимлари томонидан ўқотар қуролларнинг тузилиши ва жанговар имкониятлари, танкка ва пиёдаларга қарши миналар хусусиятлари, саф тайёргарлиги машғулотлари, қўл жанги, карабинчилар чиқишлари, пневматик тўппончадан ўқ отиш ва автоматни қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш машғулотларини ўқувчиларга кўрсатиб ўтишди.
Тадбир давомида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол, ҳарбий-ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлаб, институт курсантлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида самимий муносабат шаклланиб, ўқувчилар томонидан ҳарбий хизматчи ва божхона ходими бўлиш йигит киши учун олий шараф эканлиги таъкидланди.
Азиза Шарофиддинова,
Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманидаги
40-мактабнинг 11-синф ўқувчиси