Бугунги кунга келиб 830 мингга яқин номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди, дея хабар бермоқда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги.

Жорий йилнинг 30 май соат 14:30 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали— vacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 14 137 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 13 481 тани ташкил этмоқда. 

Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 827 752 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 31 584 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган. 

Айни пайтда порталда 216 396 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.